Печать

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги БМТнинг Саноатни ривожлантириш бўлими UNIDO билан ҳамкорлик борасидаги лойиҳанинг дастлабки муҳокамаси бўйича Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти ва Германиянинг Festo Group компаниясининг вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ушбу ҳамкорлик республикада саноатнинг янада ривожланиши ва янги иш ўринларининг яратилишига туртки бўлади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон 1994 йил 26 апрелда БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UN Industrial Development Organization) аъзо давлатлар қаторига қўшилган. Шундай бўлсада, ушбу ташкилот билан ҳозирга қадар яқин ҳамкорлик алоқалари тўлиқ йўлга қўйилмаган.

Ташкилот кўплаб ҳамкор давлатлар билан биргаликда «Мамлакатлар Ҳамкорлиги Дастури» (Program for Country Partnership) ва бошқа бир неча лойиҳалар орқали саноатнинг деярлик барча тармоқлари доирасида кўплаб инвестицион лойиҳаларни амалга ошириб келади.